Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Бухоро вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Progress mega trans” корхонаси жорий йилнинг январь ойида ХХР “Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.” компанияси билан 24 дона замонавий автобуслар харид қилиш бўйича шартнома имзолаган эди.
Биринчи босқичда автобуслардан 12 донаси шу йилнинг 27 май куни Бухоро шаҳрига олиб келинди. Қолган 12 та автобус июнь ойининг якунига қадар етиб келади.









