Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМнинг 5-синф ўқувчиси Сабрина Нуриллаева тил билиш даражасини белгиловчи халқаро IELTS имтиҳонида иштирок этиб, 7 баллни қўлга киритди.
Бу натижа билан у халқаро сертификатга эга бўлган республикадаги энг ёш ўқувчи сифатида эътироф этилди. Сабрина эрта тил чиқарган. 2 ёшида юздан зиёд шеърларни ёд олган.