Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини сотаётган “тадбиркорлар” қўлга тушди

    Истеъмолга яроқсиз 150 литр пахта ёғининг ҳар бир литрини 25.000 сўмдан, 3.750.000 сўмга сотаётган вақтда ушланди.

    Бухоронинг Марказий деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини сотаётган “тадбиркорлар” қўлга тушди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар “Марказий деҳқон бозори”да Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ҳ.А. ҳамда Ромитан тумани "Қаҳрамон" маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган М.К.лар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ғиждувон тумани санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра қўлбола усулда чигитдан олинган, истеъмолга яроқсиз 150 литр пахта ёғининг ҳар бир литрини 25.000 сўмдан, 3.750.000 сўмга сотаётган вақтда ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.А. ва ва М.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 186/2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates