Буюк Британия билан ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг янги имкониятлари кўриб чиқилди

    Инвестициялар 24 май 2023 1178

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги (UK Export Finance – UKEF) бош ижрочи директори Тим Рид билан музокаралар ўтказди. Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда икки баробарга ошгани мамнуният билан қайд этилди.

    Учрашувда Британия томони Ўзбекистонда автомобиль йўлларини, қуёш ва шамол электр станциялари қуриш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқишини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан ёрдам кўрсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates