Буюк Британия ЖССТни молиялаштиришни учдан бир қисмга оширади

    Буюк Британия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни 30 фоизга оширади. Ушбу мақсадлар учун яқин тўрт йил ичида мамлакат 340 миллион фунт (430 миллион доллардан ортиқ) ажратади.

    Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати раҳбари Борис Жонсон 26 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Бош вазир девони.

    Шундай қилиб, Буюк Британия келгуси йилнинг июль ойида ташкилотни тарк этадиган ва молиялаштиришни тўхтатиб қўйган Гейтс Жамғармаси ва Қўшма Штатлардан кейин ЖССТнинг учинчи йирик ҳомийси бўлади.

    Лондонда таъкидланишича, маблағ йўналтирилиши ЖССТни ислоҳ қилишга ёрдам беради, шунда ташкилот келажакда янги муаммоларга имкон қадар тезроқ жавоб қайтариши мумкин.

    Шунингдек, ушбу маблағлардан янги турдаги коронавирус пайдо бўлиши ҳолатларини текширишда фойдаланилади.

    Жонсоннинг офисида аллақачон унинг нутқидан парчалар тарқатилган. Буюк Британия бош вазири халқаро ҳамжамиятни пандемия пайтида юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этишга ва глобал таҳдидга қарши биргаликда курашишга чақирди.