Афғонистондаги мавжуд вазият, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасида жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Б.Шах Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позицияни шакллантиришда Ўзбекистоннинг муҳим роли, минтақа давлатларига терроризм таҳдидларининг кириб келишининг олдини олиш борасида мамлакатимиз саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.