“Буюк ипак йўли“ метро бекатида тирбандлик юзага келди

    Шу йилнинг 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Буюк ипак йўли“ метро бекатида катта тирбандлик юзага келгани бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени“ ДУК муносабат билдирди.

    “Тошкент метрополитени“ ДУКнинг маълум қилишича, “Буюк ипак йўли“ метро бекати айланма йўли орқали йўналишга чиқиши лозим бўлган 5-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

    Белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида текширув йўлагига олиниб, кейинги ҳаракат таркиби орқали йўловчилар манзилларига етказилди. Бунинг натижасида, йўналишдаги вақт интервали 6 дақиқага узайди.

    Ҳозирги вақтда бекатдаги тирбандлик бартараф этилган ва йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates