«Буюк Ипак йўли» халқаро туризм маркази Деҳлида ўтказилган халқаро тадбирда тақдим этилди

    Ҳиндистон Глобал савдо ва технология кенгаши томонидан Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган интерфаол давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда Деҳлида аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчилари, ҳинд сайёҳлик ва PR-компаниялари ҳамда кенгашнинг 50 нафарга яқин аъзо бўлган компаниялар вакиллари иштирок этди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан республикамизда туризмни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, «e-visa» ва янги хизмат турлари бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани баробарида юртимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеоролик ҳам намойиш қилинди.

    Иштирокчилар учун «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» бренди мазмун-моҳиятига бағишланган алоҳида тақдимот ўтказилди. Самарқандда барпо этилган «Буюк Ипак йўли» халқаро туризм марказида яратилган мавжуд имкониятлар кенгаш аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

    Ҳиндистон Глобал савдо ва технология кенгаши раҳбари Гаурав Гупта сўнгги йилларда ҳиндистонлик сайёҳлар учун Ўзбекистон энг жозибадор йўналишга айланиб бораётганлигини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates