Буюк келажак низоми

    Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласини мутолаа қилар эканман, очиғи, қалбимда чексиз ҳаяжон ва ғурурни ҳис қилдим. Бу шунчаки сиёсий таҳлилнинг ўзигина эмас. Йўқ!

    Бу қардош халқларнинг асрлаб кутган орзулари, бугунги ёруғ кунлари ва буюк келажагининг низоми, десам адашмайман. Унинг ҳар бир сатрида минтақамиз тақдирига бўлган чуқур куйинчаклик ва қатъий ирода манаман деб турибди.

    Илм-фан соҳаси вакили сифатида тўлиқ ишонч билан айта оламан: ушбу ғоялар Марказий Осиёдаги Уйғониш даврининг тамал тоши вазифасини ўтагай. Ўйлаб кўринг, йиллар давомида ўртамизда тўп­ланиб қолган совуқ ишончсизлик музлари эриб кетди! Бу ҳақиқий мўъжиза эмасми?! Президентимиз тўғри таъкидлаганидек, бугунги илиқ қўшничилик ўз-ўзидан пай­до бўлиб қолган жараён эмас. Бу узоқни кўзлаб, тинимсиз қилинган меҳнат ва оқи­лона дипломатия мевасидир. Айниқса, бир пайтлар низо ўчоғи бўлган чегараларнинг бугун дўстлик кўпригига айлангани халқ­ларимиз ҳаётидаги энг катта тарихий бури­лиш бўлди.

    Сув ва энергетика масалаларида ҳам эски қарашлар синдирилди. Энди ҳар ким ўз кўр­пасини ўзига тортмаяпти. Қамбарота ГЭСи каби улкан лойиҳалар биргаликда қурилаёт­гани бунга яққол мисол! Бу фақат иқтисодий фойда дегани эмас, бу “бизнинг тақдиримиз бир, сувимиз ҳам, нонимиз ҳам бир” деган улуғвор ҳақиқатнинг тан олинишидир.

    Давлатимиз раҳбари “Марказий Осиё плюс” форматларига урғу бериб, жуда тўғри таъкидлади: биз энди дунё сиёсатининг чет­даги томошабини эмасмиз! Бугун Марказий Осиё ўз сўзи, ўз ўрни ва қатъий позициясига эга бўлган қудратли кучга айланмоқда. Дунё нотинч бўлиб турган бир пайтда бизнинг бирлашиб, ягона муштум бўлишимиз тинч­лигимизнинг энг ишончли кафолатидир.

    Яна бир оғриқли ва муҳим нуқта бу — ёш­лар. Минтақамиз аҳолиси ўсиб бормоқда ва унинг катта қисми азиз ёшларимиз. Бу биз учун ҳам битмас-туганмас имконият, ҳам кат­та масъулиятдир. Мақоладаги “минтақавий ўзликни англаш” ғояси томирларимиздаги қонни жўштириб, бизни янада бирлаштири­ши аниқ. Биз, илм-фан, ижод вакиллари, бу стратегик йўлни нафақат қўллаб-қувватлай­миз, балки ёшларимизни шу умумий қад­риятлар, шу бирлик руҳи билан тарбиялаш учун бор кучимизни беришга тайёрмиз.

    Бир сўз билан айтганда, Президентимиз­нинг ушбу мақоласи сиёсий тафаккуримизда ўзига хос янги саҳифа очди. Ундаги бунёд­корлик руҳи ва келажакка юксак ишонч ҳар бир ватандошимизнинг юрагига етиб бориши шубҳасиз.

    Чунки янги Марказий Осиё — бизнинг уму­мий уйимиз. Унинг тинчлиги ва фаровонлиги эса барчамизнинг энг олий мақсадимиздир!

    Шуҳрат СИРОЖИДДИНОВ,

    академик

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates