Бу кенг кўламли лойиҳа илк бор мазкур музей коллекцияси ҳамда Нукусдаги Игор Савитский номидаги музей тўпламидаги дурдоналарни бир жойда бирлаштирди.
Кўргазмада рус авангарди усталари — Никритин, Шевченко, Чекригин, Романович, Цоколов, Фалк ва бошқаларнинг асарлари намойиш этилмоқда. Ушбу рассомлар услуб жиҳатдан турлича бўлсада, барчасини “янги инсон“ образини излашга бўлган интилиш бирлаштиради.
Бундай ташаббуслар санъат, таълим, креатив иқтисодиёт соҳаларида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва умумий маданий меросимизни асрашга хизмат қилади, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.