Чадда ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

    Чад пойтахти Нджамена шаҳридаги ўқ-дорилар омборида юз берган портлашларда камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда чоршанба куни Associated Press хабар берди.

    Ҳукумат матбуот котиби Абдераман Куламаллоҳнинг айтишича, айни пайтда турли оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага 46 киши ётқизилган.

    Президент Маҳамат Деби Итно ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

    Портлашлар сешанбага ўтар кечаси бошланди ва ярим соатдан кўпроқ вақт давом этган, шундан сўнг ёнғин содир бўлган.

    Портлашлар сабаблари аниқланмоқда. Расмийлар аҳолидан воқеа жойидан узоқроқ туришни сўради, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates