Чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

    Бизнес 19 июл 2021 804

    Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти томонидан чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда 50 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

    Учрашувнинг асосий мақсади соҳа ривожининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш, тизимли ва алоҳида учраётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

    Учрашувда чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари ва истиқболлари, мамлакатимизда янги юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш, ишлаб чиқарувчи корхоналар сонини кўпайтириш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналарни жалб этиш, ҳамда инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Чарм-пойабзал саноатининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар, шу жумладан хом ашё базасини ошириш, чарм хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш ва соҳадаги кадрлар малакасини ошириш зарурлиги билан боғлиқ тизимли муаммолар муҳокама қилинди. Кўп томонлама муҳокама давомида кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси вакиллари Бектемир туманида жойлашган «Delta Dolphin Design», «Улкан Лазиз», «МММ АМИН БИО» ва «Бектемир гўшт Комбинати» МЧЖ каби бир қатор корхоналарга ташриф буюриб, чарм хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш технологик жараёни билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates