“Чартер рейсларни кутаяпсизми?”

    Россияда ўзбеклар ўртасида сўровнома ўтказилди

    Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг 50 фоизи Ўзбекистонга қайтишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Москвадаги юрист Зарнигор Омониллаева муҳожирлар орасида ўтказган сўровномаси натижаларига асосланиб хабар бермоқда.

    Мигрантлар муаммолари билан шуғулланувчи мутахассис ўзининг «ТАЯНЧ - TAYANCH» Телеграмм каналида “Чартер рейсларни кутаяпсизми?” саволи остида сўровнома эълон қилган.

    300 га яқин Россиядаги муҳожирлар иштирок этган мазкур сўровномада 50 фоиз қатнашчи: “Ҳа, уйга нима қилиб бўлса ҳам кетишим керак”, деган жавобни белгилашган.

    25 фоиз ўзбекистонликлар Россияда иши яхшилиги ва уйига кетиш режаси йўқлигини билдирган, 25 фоизи эса кетиш-кетмасликнинг фарқи йўқлигини қайд этган.