Чавандозлар ва ов туризми фестивали бўлиб ўтади

    29 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги "Водий тулпорлари" мажмуасида Чавандозлар ва ов туризми фестивали бўлиб ўтади.

    Фестиваль давомида зотдор отлар томонидан поло, конкур, ердан танга олиш ва бошқа намойишлар, от устида кураш ҳамда қуш овлаш тадбирлари бўлиб ўтади.

    Чавандозлар ва ов туризми фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иловаси билан Қўқон шаҳрининг “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини олганлиги муносабати билан жорий йилда вилоятда ўтказилиши белгиланган маданий-маърифий тадбирлар дастурига киритилган.