Бахтиёр Мансуров 1957 йил 27 феврал куни Жиззах шаҳрида туғилган.
40 йилдан ортиқ умрини мамлакат қуролли кучларига бағишлаган Мансуров 1979 йилдан мудофаа вазирлиги ҳамда чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
У узоқ йиллик хизмат фаолияти давомида турли мукофотларга лойиқ кўрилган. Хусусан, 2024 йилда Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан тақдирланган.








