Чегарадан озон қатламига зарар етказувчи буюмларни олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

    Хавфсизлик 29 октябр 2021 615

    Таркибида озон емирувчи моддалар бўлган товарларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган шахслар чегарадан 2,7 млрд. сўмлик буюмларни олиб ўтмоқчи бўлган.

    Ҳужжатларга кўра, улар олиб ўтаётган юк автотранспорт воситасига қиймати 21 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи салкам 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонлари ортилган эди.

    Аммо, товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134 рақамига ўзгартирилгани фош бўлди.

    Яъни, «Хлордифторметан Р22» моддасини ҳужжатларда гўёки «Тетрафторетан 134а» тарзида кўрсатиш орқали юк эгалари ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлишган.

    Ҳозирда қиймати 2,7 млрд. сўмлик 1290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан эса божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates