Чемпион билан учрашув

    Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу боисдан ҳам жойларда спорт мусобақаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан Наманган туманидаги 25 умумтаълим мактабида ташкил этилган мусобақа ҳам юқоридаги фикримизга яққол далил бўла олади.

    — Бу галги мусобақамиз бошқаларидан тубдан фарқ қилади, — дейди фонднинг вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукаррамов. — Чунки бугун Наманган туманидаги олис мактабнинг спорт залига кураш бўйича жаҳон чемпиони Абдулбори Тожимирзаевни ҳам таклиф қилдик. Мусобақа иштирокчилари чемпиондан нафақат кураш сирларини ўрганишди, балки халқаро мусобақаларда иштирок этиш бўйича ҳам саволларига жавоб олишди.

    Таъкидлаш керак, фонд вилоят бўлими мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда спортчилар билан учрашувлар уюштириб келмоқда. Бугунгача ёшларнинг 10 дан зиёд чемпионлар билан юзма-юз мулоқотлари ташкил этилди.

    “Маҳалла” фонди

    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates