Лого Лого-пв-уз

    Чет эл валютаси ноқонуний равишда олиб чиқилишининг олди олинди

    Фуқаро чет эл валютасини нон орасига, кийимлари ичига ва қорин қисмига бекитиб олиб ўтмоқчи бўлган.

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари пиёда ҳолда кириб келган икки нафар йўловчининг қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида нон орасига яширилган 18 000 АҚШ доллари ҳамда яна бир фуқаро кийимлари ичига ўраб яширилган 18 000 АҚШ доллари ва яна бир фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгинидаги шимининг чап чўнтагида ва қорин қисмига камар билан қистирилган ҳолда яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмаган 18 000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

    Ушбу фуқаролар томонидан бошқа бир фуқародан умумий киймати 54 000 АҚШ долларига тенг булган чет эл валютасини давлатимиздан қўшни давлатга маълум бир хақ эвазига олиб ўтаётганлиги маълум қилишди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    август, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates