Чет тили сертификатига эга абитуриентларнинг 87,5 фоизи талабаликка тавсия этилган

    Жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентларнинг 87,5 фоизи талабаликка тавсия этилди.

    Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, чет тили сертификатига эга бўлган ҳолда фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига топширган абитуриентлар сони 15 305 нафарни ташкил этиб, уларнинг 13 397 нафари талабалик бахтига мушарраф бўлди.

    Мазкур абитуриентларнинг 4 446 нафари чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган 6 та ОТМдан бирига топширган бўлиб, уларнинг 4 138 нафари (93,1 %) талабаликка тавсия этилди.

    2019 йил билан солиштирганда чет тили сертификатига эга абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилиш кўрсаткичлари анчагина ортган.

    2019 йилда чет тили сертификатига эга 10 920 нафар абитуриентнинг 6 169 нафари (56,5 %) талабаликка тавсия этилган бўлиб, бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан 32 фоизга кам.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates