Chevrolet Onix русумли автомобилнинг сотуви ҳақидаги хабар фейк бўлиб чиқди

    Транспорт 15 сентябр 2021 1451

    Кеча 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «Onix автомобили сотувга чиқди» шарҳли видео шиддат билан тарқалди.

    Компания келтирилган маълумотнинг асоссиз эканлигини расман эълон қилади. Бугунги кунда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати билан uzautomotors.com сайти орқали танишиш мумкин. Қолаверса, Chevrolet Onix русумли автомобилнинг сотуви бошланиши ҳақида биз расмий каналларимизда эълон қиламиз, дея хабар беради “UZAUTO MOTORS" ахборот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек (

    ) Chevrolet Onix автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль-август ойида олиб борилди.

    Шунингдек, келтирилган видеода сотув бошлангани ҳақида ҳеч қандай гап йўқлигини инобатга олинг. Қўшимча маълумот тарзида шуни маълум қиламизки, автомобилнинг ёнилғи сарфи сезиларли даражада тежамкор 6 литргача бўлади.

    Автомобиллар сотуви ҳамда нархи бўйича маълумотларни компаниянинг расмий каналларидан ёки @uzavtosavdo_bot телеграм боти орқали билиб олишингиз мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates