баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

    Ташвишли хабар 9 август 2021 259

    Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин тезкорлик билан бартараф этилди.

    Бугун, 9 август куни соат 18:17 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Гулистон» даҳасида жойлашган 55-сонли 9-қаватли уйнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлди.

    Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишган ва ёнғин 15 дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга тарқалиб кетиши олди олинган.

    Ёнғин  натижасида хонадоннинг  20 кв.метр майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.