Чилонзор, Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    Мамлакатимизда 10 январ 2022 1326

    «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилади.

    Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани 20 - А мавзеда жойлашган ер усти Д - 57 мм паст босимли газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 10 январь соат 10:00 дан 18:00 гача ушбу манзилдаги 8 та кўп қаватли уйларда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Шунингдек, Яшнобод тумани 3 - тор Мумтоз кўчасида жойлашган ўрта босим Д - 57 мм ер ости газ қувурида ҳамда Оҳанграбо кўчасида жойлашган Д - 50 мм ўрта босим газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф қилиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Яшнободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 10 январь соат 10:00 дан 18:00 гача Д.Усманова, Каримова, Уйсозлар, Мумтоз, Оҳанграбо, Чашма, Шавкат, Садаф, Чарос, Мулойим, Табибий ҳамда Табассум кўчаларидаги аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, деб хабар беради Чилонзор уман ҳокимлиги матбуот хизмати «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали маълумотига таяниб.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates