Чилонзорда 156 нафар аёллар тадбиркорликка жалб этилди

    Бизнес 9 июл 2021 896

    Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида «Аёллар дафтари» юритишнинг биринчи босқичида 156 нафар аёллар тадбиркорликка жалб этилиши кўзда тутилган эди.

    Ушбу жараёнда ишчи гуруҳ ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида 156 нафар аёллар томонидан таклиф этилган лойиҳалар тўлиқ ўрганиб чиқилган. «Бизнес кўникма» лойиҳаси асосида 48 соатлик ўқув-семинар машғулотлари ташкил қилинди ва тадбиркорлик истагида бўлган аёлларга сертификатлар берилди.

    Бугунги кунда сертификат олган 135 нафар хотин-қизларга 4 миллиард 156 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

    Жумладан, тикувчилик қилиш истагида бўлган 105 нафар хотин-қизларга 3 миллиард 171 миллион сўм, нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирган 3 нафар хотин-қизларга 102 миллион сўм, қандолатчиликни йўлга қўймоқчи бўлаётган 5 нафар хотин-қизларга 170 миллион сўм кредитлар ажратилди.

    Бундан ташқари, парранда боқишни режа қилган 1 нафар аёлга 36 миллион сўм, пишириқ цехи ташкил қилиш мақсадидаги 1 нафар аёлга 33 миллион сўм, гўзаллик салони очиши учун яна 1 нафар аёлга 33 миллион сўмлик кредитлар берилди.

    Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам туманимизда кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Айни шу йўналишда ҳам 3 нафар хотин-қизларга 121 миллион сўм, ўқув маркази очишни режалаштирган 2 нафар хотин-қизларга 72 миллион сўм, физиотерапия ҳамширалиги хизматини жорий қилаётган 1 нафар аёлга 36 миллион сўм ва бошқа йўналишда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 13 нафар аёлга 382 миллион сўмлик кредитлар ажратилди, деб хабар беради Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates