Чингиз Аҳмаров ижоди мутахассислар нигоҳида

    Ўзбекистон давлат тасвирий санъат музейи фондида унинг қаламига мансуб 40 дан ортиқ рангтасвир, 400 га яқин график асарлар сақланмоқда.

    Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти лауреати Чингиз Аҳмаров нафақат ўзбек тасвирий санъати, шунингдек хорижий ижодкорлар эътиборида. У ўзидан аввалги мусаввирларнинг ижод намуналари, анъаналари асосида ўзига хос, бетакрор асарлар яратган.

    Унинг ижодий ишлари мамлакатимизнинг қатор музейларида сақланади. Ўзбекистон давлат тасвирий санъат музейи фондида унинг қаламига мансуб 40 дан ортиқ рангтасвир, 400 га яқин график асарлар сақланмоқда. 1944-47 йилларда Алишер Навоий театри фойесига унинг «Хамса»си мавзулари асосида чизган маҳобатли деворий расмлар ва яна кўплаб бинолар деворларига чизган ва бошқа ижодий ишлари ҳозиргача эътиборда.

    Куни кеча Ўзбекистон давлат санъат музейида машҳур рассомнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган мутахассислар қатнашган давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Унда музей директори Васила Файзиева, Ўзбекистоннинг Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари Баҳодир Жалолов, содиқ Раҳмонов, рассом Шаҳноз Абдуллаева, музей илмий ходими Саодат Шодмонова ва бошқалар Ч.Аҳмаровнинг ҳаёти ва ижод йўлидаги турли ибратли воқеа ва ҳодисалар, ижоддаги масъуллик, шогирдлар билан ишлаш услуби, ёшларнинг комил инсон бўлиб етишишига эътибор беришлари бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

    Тадбирда турли соҳа мутахассислари, рассомлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, талаба ёшлар қатнашди.

    Ҳасан Абдуназаров

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates