Чинор дарахтининг ноқонуний кесилиши 42,9 миллион сўм зарар келтирди

    Яшил сайёра 19 ноябр 2020 1441

    Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Гагарин кўчасида ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлди.

    Евгений Скляревский олагн сурат.

    Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилганда, Чилонзор туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳолининг кўп сонли мурожаатларига асосан юқорида баён этилган манзилда қуриган дарахтларни санитар кесиш юзасидан хулоса тақдим этиш тўғрисида мурожаат қилинган. Мазкур мурожаат жойига чиқиб ўрганилган ҳамда фуқароларнинг соғлиғи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган,олтита қуриган ҳамда касалланган дарахтларга хулоса берилган.

    18 ноябрда Давлат экология қўмитаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳ ҳолат жойига чиқиб, баён этилган масалани жойида ўрганди.

    Давлат экология қўмитаси сурати.

    Давлат экология қўмитаси ўрганиш якунларига мувофиқ олтита дарахт табиий омиллар таъсирида зарарланиб, қуриган дарахтлар қонуний кесилганлигини, шунингдек, бир дона чинор дарахти Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний кесилганлигини маълум қилади.

    Айни дамда ноқонуний кесилган дарахт юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўсимлик дунёсига келтирилган зарар 42,9 млн сўмни ташкил этди. Ушбу зарарни ундириш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланяпти, деб хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates