Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Чиноз туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида туман деҳқон бозорида содир этилган ўғирлик шу кунининг ўзида фош этилди.

    Маълум бўлишича, 4 нафар шахслар савдо расталаридан тахминий нархи 5,2 млн сўмлик қўл телефонлари ва аксессуарларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

    Туман ИИБ ходимлари томонидан улар “иссиқ изидан“ қўлга олинди. Гумонланувчи шахслар томонидан ўғирланган буюмлар (ашёвий далиллар) жабрланувчиларга қайтарилган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates