Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун жарима белгиланганми?

    Ижтимоий ҳаёт 30 июн 2020 3301

    Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 911-моддасига асосан:

    фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача (яъни 111 500 сўмдан 669 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (669 000 сўмдан 1 115 000 сўмгача).