Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум шағал қазиб олиш ҳолати аниқланди

    Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ноқонуний қум шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш бўйича, рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейдлар давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси муҳофаза минтақасидан техника воситалари ёрдамида қум-шағал қазиб олинаётганлиги аниқланди.

    Таъкидлаш жоизки, 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.

    Ҳолат натижасида Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги 666-сонли қарорига асосан табиатга 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Махсус техника воситалари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси тегишли бандига асосан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

    Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун ҳужжатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates