Чирчиқ шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 29 ноябр 2021 689

    Жорий йил 25-26 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида металлургия, кимё, электроэнергетика, электротехника, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа соҳалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида навбатдаги ярмарка тадбирлари ташкил этилди.

    «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси масъуллари ва Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ходимлари кўргазмада иштирок этаётган 58 та корхона вакиллари билан учрашиб, корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштиришнинг (SE маркировка, ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001, ISO 50001) афзалликлари, экспорт маҳсулотлар учун хорижий давлатларга қўйилган талаблар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» 683-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6240-сон Қарори, «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги» 2020 йил 31 декабрдаги 826-сонли қарорлар мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган янги имтиёзлар ва енгилликларни батафсил тушунтириб ўтдилар.

    Соҳа мутахассисларининг ушбу тарғибот фаолияти тадбир сўнггигача давом эттирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates