Чирчиқда электр монтёрга пичоқ билан таҳдид қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Хавфсизлик 17 январ 2023 669

    Ижтимоий тармоқларда электр энергияси таъминотидаги узилишлардан норози аҳоли жанжал кўтаргани, бир аёл электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилганлиги акс этган видео тарқалди.

    Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда айтилганидек Қашқадарё вилоятида эмас, Тошкент вилоятида содир бўлган.

    «Хусусан, жорий йилнинг 16 январь куни Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонасининг диспечерлик пунктида бир гуруҳ аҳоли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норозилик билдирган вақтда, 35 ёшли аёл (В.Н.) безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрган Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси электр монтёрига қаршилик кўрсатиб, ўзидаги ошхона пичоғи билан уни ўлдириш билан қўрқитиб, таҳдид қилган», дейилади расмий хабарда.

    Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates