Чирчиқда МДҲ ўйинларига йўлланмалар қўлга киритилди

    Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг янгидан барпо этилган кураш залида белбоғли кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

    Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 га яқин полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида куч синашди.

    Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоев, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиева, Чирчиқ шаҳар прокурори Хайрулла Бўриев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамировлар иштирок этди

    Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар классик йўналишда 8 та вазнда, қизлар эса 6 та вазн тоифасида кураш тушди. Чемпионатнинг иккинчи кунги баҳсларида ўғил болалар эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун беллашишди.

    Қуйида ғолиб спортчилар билан танишинг.

    Ўғил болалар (классик йўналиш)

    57 кг. – Нодир Абдумаликов (ЎзДЖТСУ)

    62 кг. – Азизбек Азимжонов (Фарғона)

    68 кг. – Ойбек Султонов (Андижон)

    75 кг. – Нусрат Султанбоев (Андижон)

    82 кг. – Муҳаммаджон Расулов (Андижон)

    90 кг. – Ойбек Муҳаммедов (Фарғона)

    100 кг.- Илёс Обитжонов (ЎзДЖТСУ)

    +100 кг. – Муҳаммад Вахобов (Тошкент в.)

    Қизлар (эркин йўналиш)

    48 кг. – Моҳигул Ибрагимова (Наманган)

    52 кг. – Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё)

    58 кг. – Бийбигавхар Пўлатбаева (Қорақалпоғистон)

    66 кг. – Мафтуна Маҳмудова (Андижон)

    76 кг. – Земпира Азатова (Қорақалпоғистон)

    +76 кг. – Муниса Носирова (Наманган)

    Ўғил болалар (эркин йўналиш)

    57 кг. – Камрон Ортиқов (Тошкент в.)

    62 кг. – Исмоил Умрзоқов (Наманган)

    68 кг. – Фаёзбек Абдуғаффаров (Фарғона)

    75 кг. – Асадбек Раҳматов (Андижон)

    82 кг. – Фурқат Тўлқинов (Тошкент в.)

    90 кг. – Диёр Худойберганов (Хоразм)

    100 кг. – Азизбек Тошпўлатов (Наманган)

    +100 кг. – Азат Оринбаев (Қорақалпоғистон).

    Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндор спортчилар медаль, диплом ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар прокуратураси, “Адолат” СДП ва бошқа ташкилотлар ҳомийлигидаги қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур Ўзбекистон чемпионати ғолиблари жорий йил сентябрь ойида Қозон шаҳрида (Россия) Биринчи МДҲ ўйинларига, шунингдек, октябрь ойида мамлакатимизда ўтиши кутилаётган жаҳон чемпионтига йўлланмаларни қўлга киритди.

    Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates