Чирчиқда талабалар ишли бўлмоқда

    Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” истироҳат боғида шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан банд бўлмаган ва меҳнат миграциясидан қайтган ишсиз фуқаролар ва талаба-ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

    Ярмаркада Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган 51 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

    Тадбирда келган 180 ишсиз фуқародан 35 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 8 ишсиз фуқаро эса касб-ҳунар бўйича ўқитишга йўналтирилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва ишга жойлаштириш масалаларида маслаҳатлар берилди.

    Бўш иш ўринлари ярмаркасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар учун Чирчиқ шаҳрида жойлашган “LUKBO TEXTILE” МЧЖнинг ўзида бўш иш ўринлари мавжудлиги қувонарли янгилик бўлди.

    Меҳнат ярмаркасида Чирчиқ шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда шаҳардаги корхона ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates