Чирчиқда уруш қатнашчиларига Президент совғаси топширилди

    Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбарининг табрик, мукофот ва совғалари кенг жамоатчилик томонидан тантанали равишда етказилди.

    Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиева, Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, сектор раҳбарлари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Равшан Дастиров, Ўткир Таджибаев, корхона ва ташкилот мутасаддилари Василий Жучков ҳамда Николай Кудинов, Григорий Колосов, Аклима Шайхутдинованинг хонадонига ташриф буюриб, давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғаси ва 12 миллион сўм бир марталик пул мукофотини тантанали топширди.

    Шунингдек, Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

    Бундан ташқари Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси томонидан шу куни уруш фахрийлари хонадонларига озиқ-овқат махсулотлари ва қимматбаҳо совғалар улашилди.

    Чинакам байрамга айланган йўқлов тадбирида уруш йиллари мазмуни акс эттирилган куй-қўшиқлар барчанинг кўнглида кўтаринкилик улашди.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates