Чироқчи белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

    Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилади.

    Қашқадарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро тоифадаги ҳакам Фарҳод Жумановнинг таъкидлашича, ушбу Ўзбекистон чемпионати мусобақасини юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик–тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишда 10 вазн тоифасида кураш тушса, қизлар эркин йўналишда 7 вазн тоифасида беллашади.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates