Чироқчида чигит экиш бошланди

    Агросектор 3 март 2021 2476

    Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, Чироқчи туманининг “Салим Жўраев” ҳудудидаги З.Рахимов бошлиқ “Илғор” фермер хўжалиги даласида ташкил этилган кўргазмали семинарда ҳам чигит экишни қулай муддатларда ўтказиш, уруғни сифатли ундириш, мавжуд экиш, ер тайёрлаш гуруҳлари кучидан самарали фойдаланиш масаласига эътибор қаратилган.

    Жорий йилда туманда 7 минг 400 гектар майдонга чигит экиш учун 76 та сеялка, культиватор, ер текислаш, тайёрлаш механизмларини унумли ишлатиш режалаштирилган.

    “Илғор” фермер хўжалиги аъзолари баҳорнинг илк кунида туманда, қолаверса, вилоятда биринчилардан бўлиб 49 гектар майдонга уруғ қадашни бошлади. Ҳозирда тумандаги фермер хўжаликларида ҳам ерга уруғ қадаш қизғин бошлаб юборилди.