Чўлпон ҳақида фильм суратга олинади

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Media Illusion” студияси томонидан “Чўлпон. Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми суратга олинади.

    Мазкур фильм етук адиб, буюк маърифатпарвар шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан "Халқ юраги" туркуми остида тасвирга олинмоқда.

    “Чўлпон. Қуш эсдалиги” фильмида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг қатағонга учраши, бунга асосий сабабчи бўлган собиқ рус империяси ва ижодкорни қатағон остонасига етаклаб келган сотқинлар фош этилади.

    Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Камила Матенова.

    Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Бухоро вилоятларида ва Қўқон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    "Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates