Чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун субсидия берилмоқда

    Балиқчилик хўжаликларига-интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1000 сўм миқдорида субсидия маблағи берилиши жорий этилди.

    Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши қорамоллар наслини яхшилашга хизмат қилмоқда.

    Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, “Ўзагроинспексия”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан тизимли равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида чорвачиликда наслчилик ишини такомиллаштириш, келтирилаётган чорва моллари ҳисоб-китобини юритиш, чорва моллари учун мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш сингари муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарори мувофиқ “2020-2022-йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

    Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

    Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади.

    Республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;

    Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан субсидия маблағи берилади.

    Шунингдек, ушбу Низомга асосан, паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограми учун 1000 сўм;

    Чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограми учун 2 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм;

    Балиқчилик хўжаликларига-интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосос, форел ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1000 сўм миқдорида субсидия маблағи берилиши жорий этилди.

    Ушбу берилган имтиёзлардан самарали фойдаланувчилар сони тобора ортмоқда. Жумладан, Нуробод тумани Сазағон ММТП ҳудудида паррандачилик йўналиши бўйича “Самарқанд диёр люкс” МЧЖ ташкил этилди. Ҳозирги кунда бу ерда 34 минг бош товуқ парваришланмоқда. Умумий қиймати 5 миллиард сўмлик банк кредити асосида ташкил этилган корхонада 10 та янги иш ўринлари яратилди.

    Бундан ташқари, Булунғур туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги учун хориждан келтирилган наслли қорамоллар учун 50 миллион сўмлик субсидия маблағи берилди. Шундай имкониятлардан Жомбой туманида фаолият юритаётган “Балли Азаматлар” наслчилик фермер хўжалиги ҳам унумли фойдаланмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, ҳаётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар чорвачиликни янада такомиллаштириш, аҳолини сифатли ва арзон гўшт, сут, тухум ва парранда маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконини бермоқда.

    Абдували Худоёров,

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    бош инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates