“Чуқурсой техник идора” божхона постида қатор ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди

    Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида божхона органлари тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пост ходимлари бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

    Жумладан, божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида келтирилган сув насоси эҳтиёт қисмлари товарларининг инспекцион кўрик мажмуаси тасвирлари ва йўл юк кузатув ҳужжатлари ўртасидаги маълумотларнинг ўзаро номувофиқлиги сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, ҳужжатларда қайд этилмаган 2 млрд. сўмдан ортиқ 84 010 дона турли хилдаги хўжалик моллари борлиги аниқланди.

    Навбатдаги ҳолатда аниқланган ҳолатларда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, аммо юк контейнерларида юкланган 201 млн. сўмлик 7 турдаги хўжалик товарлари ва 127 млн.сўм қийматдаги 377 дона насосларни ҳимоялаш ускуналари товарлари ҳам фош этилган.

    Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates