Чустда 71 нафар кутубхоначи учун устама пуллари ундирилди

    Гап салкам 100 миллион сўмлик қўшимча ойлик маблағи тўғрисида кетяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлаб бериши шартлиги белгиланган.

    Чуст туман адлия бўлими ҳудуддаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган қатор кутубхоначиларга кутубхона фонди билан шуғулланганлиги учун қўшимча ҳақ тўланмаётганидан норозилик мурожаатларини ўрганиб чиқди. Аниқландики, мазкур тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда иккита давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида хизмат кўрсатаётган кутубхоначиларга қўшимча ҳақлар тўланмаётган экан.

    Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари”нинг 23-бандига кўра, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар кутубхоначиларига ёки бошқа ходимларга дарсликларнинг кутубхона фонди билан шуғулланганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,6 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши, кейинги ҳар бир 1 минг 500 нусха дарслик учун 5 фоиз, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши мустаҳкамлаб қўйилган.

    Шунга асосан, туман адлия бўлими томонидан 2022 йил 10 ноябрь куни туман халқ таълими бўлимига зиё улашувчиларнинг қўшимча ҳақлари тўлаб берилиши юзасидан мажбурий тақдимнома киритилди ҳамда ижроси таъминланди. Яъни билим даргоҳларининг жами 71 нафар кутубхоначисига 98 миллион 693 минг сўмлик устама ҳақлари ундирилишига эришилди.

    Азамат ЖЎРАЕВ,

    Чуст тумани адлия бўлими бошлиғи

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates