Чустдаги 52-ихтисослаштирилган мактабнинг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди

    Таълим 27 сентябр 2020 4329

    Таълим ва тараққиёт йўлидаги одимлар, келажак эгалари камоли учун яратилаётган имкониятлар улар забт этаётган муваффақиятларда яққол намоён бўлмоқда.

    Бунинг ёрқин ифодасини Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби мисолида ҳам кўриш мумкин.

    2019 - 2020 ўқув йилида мазкур илм масканини битирган 18 нафар ўқувчининг барчаси, яъни 100 фоизи талабалар сафига қабул қилинди.

    - Бу ютуқ нафақат 29 нафар мактаб жамосидаги устоз-муаллимларнинг ютуғи, балки битирувчиларнинг илм-маърифат йўлидаги интилишлари ҳамда ота-оналарнинг эътибори самараси ҳамдир. Бундай муваффақият бизга янада иштиёқ бағишлаб, келгусида ҳам барча битирувчиларимиз шундай натижаларга эришиши борасида астойдил фаолият юритишимизга қанот бўлади, - дейди мактаб директори Фазлиддин Қўчқоров.

    Юрт бунёдкори бўлган иқтидорларга янада баланд марраларни забт этиш йўлида шижоат ва омад тилаймиз.

    Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates