COVID-19 нинг чўчқа гриппидан фарқи нимада?

    Саломатлик 26 май 2020 1370

    Бунга шифокор жавоб берди.

    “Коронавирус билан касалланган одам чўчқа гриппидан фарқли ўлароқ бу касалликни 14 кун давомида бошқаларга ҳам юқтириши мумкин, дейди Валин номидаги касалхонанинг бўлим бошлиғи, терапевт Андрей Наговицин.

    Яна бир фарқи касалликнинг инкубация давридир. Коронавируснинг инкубация даври 6 кундан 14 кунгача давом этади. Чўчқа гриппида бу давр 2 кундан 4 кунгачадир.

    Шунингдек, Андрей Наговициннинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясига чалинган одам уни кўпроқ одамга юқтириши эҳтимоли юқори.

    Чўчқа гриппи билан касалланган одам бир сутка олдин симптомларини билдиради. Коронавирус эса бутун инкубация даври давомида вирусни тарқатиб юравериши мумкин. Ушбу вирус ташқи муҳитда тирик ҳолатда узоқ вақт яшаб қолиш қобилиятига эга, дейди шифокор.

    Ушбу касалликнинг хавфлилиги нимада? Биз бу касалликни умуман билмаслигимизда. Даволаш диагностика воситалари энди яратилади.

    Наговициннинг таъкидлашича, касаллик тарқалишини назорат қилиш ва аҳолининг карантин қоидаларга риоя қилиши инфекцияни енгишга ва оммавий тарқалишига қарши муҳим восита бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates