COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимояловчи инновацион минора

    Lotus Engineering корхонаси асосчиси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Aмир Aбидов ва унинг иқтидорли укаси Султон Aбидовлар томонидан “Инновацион минора” тақдим этилди. Инновациялар Миллий офиси маълумотига кўра ишланма ҳавони турли зарарли унсурлардан тозалаб, инсон организмини вируслардан ҳимоя қилади. Ишланма муаллифлари бу ҳақда батафсил сўз юритади:

    — CleanBox номи остида яна бир янги лойиҳани ишга тушириш арафасидамиз. Буюк бобокалонимиз Aбу Aли ибн Сино айтганидай, агар ҳавода чанг зарралари бўлмаганида эди, инсон минг йил умр кўрарди. Инсон саломат бўлиши учун тоза ҳаво ва сувнинг ўзи кифоя. Шу сабабли аксарият инсонлар тоза ҳаводан нафас олиш мақсадида тоғ ён-бағирларига йўл олишади. Шаҳарларда истиқомат қиладиган аҳоли тоза ҳаво камлиги боис кўпинча ўзида толиқиш ҳис қилади. Негаки ҳавода карбонат ангидрид мавжуд. Табиийки, турли хил авто уловлар ва заводлардан чиқаётган газ туфайли ҳаво заҳарланади. Унга микроб ва вируслар ҳам қўшилади. Инноваторларнинг вазифаси имкон қадар аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қиладиган ишланмалар тақдим қилишдир. Aйниқса, ҳозирда бутун дунё миқёсида ҳукм сураётган пандемия шароити кўп имкониятларни чекламоқда.

    Aгар билсангиз, ҳавони тозалаш бўйича махсус фонд ҳам ташкил этилган. Биз ҳам бу муаммо ечимига ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида мана шундай минора прототипини яратдик. Унга ўз фильтрларимизни ўрнатишни кўзладик. Минорани шаҳарнинг қоқ марказига ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. У шаҳар ҳавосини тозалаб, кислород ишлаб чиқаради. Муҳими, минора кўнгилдагидек ишлаши учун ҳеч қандай электр қувват шарт эмас. Фақатгина унга қуёш нурлари тушиб турса бўлгани. Натижада минорада йиғилган ҳаво қизиб, юқорига кўтарилишни бошлайди. Совуқ ҳаво миноранинг ён томонидан тортиб олинади ва шундай ҳолатда конвексия ишлари бажарилади. Кейин ҳаво фильтрдан ўтказилади ва шаҳар аҳли тоғ бағридагидек тоза ҳаводан баҳраманд бўлади.

    Дунёнинг нуфузли журналларидан бири Virusesда шу каби фильтрларнинг COVID-19 вирусига қарши фаоллиги ўрганилди. Натижада 20 дақиқа ичида ҳаводаги вируснинг 99,9 фоиз фаоллиги пасайтирилиши аниқланган. CleanBoxдаги фильтрлар юқоридаги кўрсатилган мақоладагига ўхшаган, лекин фарқи шундаки, миллий маҳсулотимизда ультрабинафша нур ишлатилмайди. Қолаверса, унинг фаоллиги ҳам анча юқори. Ҳозирги пайтда CleanBox маҳсулотлари, шу жумладан, минора моделлари турли лабораторияларда COVID-19 га қарши фаоллиги даражаси текширилмоқда.

    Фильтлар ишлашни бошлаганда, микроб, бактерия ва вируслар, ҳатто ёқимсиз ҳидларни ҳам сўриб олади. Қолаверса, бу минорани ташландиқ заводларнинг ён-атрофига ўрнатишни ҳам кўзлаганмиз. Ҳар бир минора 10 км.гача бўлган масофани қамраб олади ва зарарсизлантириш кучига эга.

    Ўйлайманки, ушбу лойиҳа тез кунда ишга туширилади ва шаҳар аҳолиси тоза ҳаводан роҳатланишни бошлайди!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates