Дам олиш куни баланд тоғларда қор ёғиши мумкин

    Шу йилнинг 18 октябридан Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

    Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

    Шанба кундузи аста-секин ҳаво ҳарорати пасаяди ва +21…+26 даражани, шимолда +15…+20 даражани, якшанба куни +28…+23 даражани, шимолда +13…+18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +6…+11 даражагача, шимолда +3…+8 даражагача пасаяди.

    Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябрь куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади.

    Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати жума кундузи

    +25…+27 даража, шанба куни +23…+25 даража, якшанба куни +19…+21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин +8…+10 даражагача пасаяди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates