Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

    Бугун ҳаво ҳарорати кундузи 39-41 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда 43-45 даражагача кўтарилди.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди, бироқ бу пасайиш бироз бўлади. Якшанба куни ҳарорат кундузи 38-41 даража атрофида, жанубда 42-44 даражагача бўлади.

    Ўзбекистонда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, 5 июлда республика бўйича баъзи жойларда, 6 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

    Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 4-5 июлда 40-43 даража, 6 июлда 39-41 даража бўлади.