Гидрометеорологлар маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 2–7° илиқ, кундузи эса 17–22° илиқ атрофида бўлади. Бу кўрсаткичлар ноябр ойи ўрталари учун одатий меъёрдан 3–5° юқори ҳисобланади.
Шарқдан майин шамол эсиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳам яқин кунларда ёмғир ёқмайди. Ҳарорат кечаси 4–6° илиқ, кундузи эса 18–20° илиқ бўлиши прогноз қилинган.









