Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати қандай бўлади?

    Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечқурун Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-38 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 39-42 даражагача бўлиши сақланиб туради.

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

    13 июль кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек Устюрт ҳудудлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    14 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

    Шунингдек айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

    Республиканинг қолган ҳудудларида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳаво ҳарорати 13-14 июль кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-39 даражагача пасаяди.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Пойтахтимизда: бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади, фақат бугун кечқурун, шунингдек 13 июлда кечаси ва эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Якшанба – 14 июль куни пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 10-13 м/с гача кучаяди.

    Бугун кундузи ҳарорат 36-38 даража, шанба ва якшанба кунлари 32-34 даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.