Дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорлар жаримага тортилди

    Хоразмда дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга нисбатан 91 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди.

    Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парвариши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

    Шу пайтга қадар мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланди. Мансабдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланди.

    Таъкидлаш жоизки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар, албатта, қонунга кўра жавобгарликка тортилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates