Даромад солиғи тўламасдан тадбиркорлик қилиш мумкин (ми?)

    Маълумки мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга қонуний фаолият юритишларини рағбатлантириш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳам шулар жумласидандир.

    — Қарорга асосан жисмоний шахслар 67 та фаолият туридан исталгани билан шуғулланиши ва буни қонуний рўйхатдан ўтказишлари мумкин, — дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Аброр Бекматов. — Жумладан чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш, жисмоний шахсларга компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, велосипедни таъмирлаш, механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари билан шуғулланувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Қарорнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бугунги кунда вилоятимизда 400 нафардан ортиқ ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатдан ўтди ҳамда уларнинг бандлиги таъминланди.

    Ўзини ўзи банд қилган шахсларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзларнинг берилганлиги аҳолида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига кўра қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлар жами даромадлар таркибига киритилмайди. Бу эса ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг даромади ортишига хизмат қилади. Шунингдек, уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан мобил илова дастури ишга туширилган бўлиб, рўйхатга олишнинг илова орқали бепул амалга оширилиши айни пандемия шароитида фуқаролар учун бирмунча енгиллик ва афзаллик яратади.

    Дунё тажрибасидан синовдан ўтган ушбу амалиёт орқали минглаб норасмий секторда ишлаб келаётган жисмоний шахсларнинг фаолияти қонунийлаштирилади. Уларга ижтимоий солиқ тўланган даврда иш стажи ҳисобга олинади ҳамда келгусида пенсия таъминотига асос яратилади.

    Илғор Халилов,

    Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

    Жамоатчилик билан алоқалар ва

    ҳуқуқий ахборот шўбаси ходими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates