Дастурлаш хизматлари ҳажми қайси вилоятларда юқори?

    Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Ўзбекистондаги дастурлар хизматлари ҳажми бўйича ўз таҳлилини эълон қилди.  

    Таъкидлашича, икки йил олдин жон бошига дастурлаш хизматлари ҳажми бўйича энг охирги ўринда Жиззах вилояти эди. Бу борадаги олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, Жиззах вилояти 2 йилда 11 поғона кўтарилиб, ушбу кўрсаткич бўйича ҳудудлар орасида 3-ўринни эгаллади.

    Вилоятда замонавий IT Park биносини қурилди. Ҳиндистон билан ҳамкорликдаги IT университети, BPO мактаби ва масофавий экспорт хизматлари маркази, умуман олганда ўзига хос IT кластери ташкил этилди.

    “Ўз ҳудудида юқори маошли ишчи ўринларини яратиш, хизматлар экспортини ошириш ва шу орқали маҳаллий бюджетга даромадларни кўпайтириш ниятида бўлган ҳудудлар раҳбарлари АКТ соҳасини ҳам устувор соҳа сифатида белгилаб олмоқда. Ҳар бир ҳудудни АКТ учун жозибадор маконга айлантирсак, масофавий экспорт марказларини яратсак, ёшларнинг расмий рўйхатдан ўтиб ишлашлари учун шароит яратиб берсак, маҳаллий дастурчилар Тошкентга кетишга ҳаракат қилишмайди. Аксинча, Тошкентда фаолият юритаётган АКТ компаниялари ҳам ўша ҳудудга боришга ҳаракат қилади. EPAM, Exadel, iTechArt, iTransition каби қатор йирик корхоналарни Ўзбекистондаги бўлинмаларини кенгайиши ҳам маҳаллий дастурчиларга чет элга кетмасдан, шу ерда катта лойиҳаларда юқори маошли ишда ишлашга имкониятини беради” деб ёзади Шерзод Шерматов.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates