Давактив агентлиги рақамли ривожланиш даражаси бўйича юқори рейтингда баҳоланди

    Рақамлаштириш 21 сентябр 2021 8895

    «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига мувофиқ давлат органларида рақамли ривожланиш даражасини 2021 йил II чорак якунлари бўйича рейтингли баҳолаш амалга оширилди.

    Рейтингли баҳолаш методикаси қуйидаги 5 та устувор йўналишлардан иборат:

    1. Очиқлик ва электрон иштирок
    1. Электрон хизматлар
    1. Ахборот ва киберхавфсизлик
    1. Ахборот тизимлари
    1. Ташкилий қисм

    Давлат органларининг якуний баҳоси «яшил» – яхши баҳо, «сариқ» – қониқарли баҳо ва «қизил» – қониқарсиз баҳо билан баҳоланди.

    Баҳолаш натижаларига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги «яшил» рўйхатдан жой олди ва энг яхши бешталикка кириб 2-ўринни эгаллади.

    Таъкидлаш жоизки, Агентлик «Ахборот тизимлари» ва «Ташкилий қисм» йўналишларидан максимал балларни қўлга киритди.

    Рейтинг баҳолари махсус ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилган бўлиб, баҳолашда жами 56 та давлат органлари иштирок этган, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates